Бошка янгиликлар

Бекободда илк ғалаба

Бугун жамоамиз Бекобод шаҳрида жорий мавсумнинг 11-турида майдонга тушди.
Суперлига доирасида бўлиб ўтган бу баҳс янгича форматдаги мусобақанинг 1-даврасини якунлаб берди. "Металлург"га қарши фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушган футболчиларимиз учрашувни яхши ўтказишди. Кетма-кет рақиб дарвозаси олдида юзага келтирилган вазиятлар 85-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Бурчакдан ошириб берилган тўпни рақиб посбони қайтаришга эришди. Қайтган тўпни Владимир Бубанья бир зарбда дарвозага йўллади. Сербиялик ҳимоячи томонидан урилган бу гол жамоамизнинг юбилей 400-голи бўлди. Бу гол нақд 390 дақиқа кутилди. 
Шунингдек, жамоамиз элитада иштироки давомида илк маротаба "Металлург"ни Бекободда мағлубиятга учратди.

“МЕТАЛЛУРГ” – АГМК – 0:1 (0:0).

10 май. Бекобод шаҳри. “Металлург” стадиони. 8047 томошабин.

Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов (Тошкент), Андрей Снетков (Тошкент), Султонмурод Улфатов.

“Металлург”: Жавоҳир Илёсов, Аббосжон Отахонов, Шаҳзод Шайманов, Забихилло Ўринбоев, Исломбек Исоқжонов, Зоҳид Абдуллаев, Шерзод Файзиев, Акбаржон Исматуллаев, Муҳаммад Исаев (Суҳроб Нуруллоев, 70), Аброр Хусинов (Дилёрбек Ирматов, 39), Павел Смоляченкло.

АГМК: Павел Матяш, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Хуршидбек Мухторов (Қаҳрамон Баҳодиров, 50; Санжар Рихсибоев, 75), Дилшод Жўраев, Шоҳназар Норбеков (Зафар Полвонов, 86), Лутфилло Тўраев, Владимир Бубанья, Владислав Косминин, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Вадим Чемиртан.

Гол: В.Бубанья (85).

Огоҳлантиришлар: Ш.Шайманов (23), А.Исматуллаев (54), С.Нуруллоев (72), А.Отахонов (75), П.Смоляченко (90+2) – Х.Мухторов (18), Й.Жокич (55), Ж.Гусейнов (82).

Назоратчи - Сардор Нажафалиев (Тошкент).

Комиссар - Роман Черников.