Бошка янгиликлар

Виктор Кумиков: Ҳақли ғалабага эришдик

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" - АГМК учрашуви якунлангач, жамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиков ва жамоа сардори Лутфулла Тўраев матбуот анжуманида иштирок этди.
-Ўйин борасида нима дейиш мумкин. Биринчи таймни ёмон ўтказдик. Бир икки вазиятни ҳисобга олмаганда эсда қоларли ҳеч нарса бўлмади. Танаффусда футболчиларга керакли кўрсатмаларни бердик, уларни сергаклантирдик. Улар ўз кучларига ишонишларини уқтирдик. Иккинчи таймда устунлик биз томонда бўлди ва якунда ҳақли ғалабага эришдик, дея фикр билдирди Виктор Балютович.
Виктор Бальютович, бугун жамоа яна бир нохуш анъанага чек қўйди. Илк маротаба Фарғонада жамоа ғалаба қозонди. Бу ғалабани ва футболчиларни қандай баҳолайсиз?
- Футболчиларни қандай баҳолашимни танаффусда айтдим ўзларига. Ўйин борасида иккинчи таймда яхши ҳаракат қилдик ва ғалаба қозондик. Бу ғалаба билан барча Олмалиқ аҳлини табриклайман.

Лутфулла Тўраев: - Ўйин борасида гапирадиган бўлсам, мураббийнинг гапларига тўлиқ қўшиламан. Биринчи таймда ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Танаффусда футболчилар билан гаплашиб олдик. Қўрқиш керак эмас, футбол ўйнаш керак. Бу ўз мевасини берди ва ғалаба қозондик.
Жамоа таркибида иккинчи тайм бошида ҳеч қанақа ўзгариш бўлмади. Аммо жамоангиз ўйини кучайди. Бу ниманинг ҳисобидан бўлди ёки биринчи бўлимда "Нефтчи"ни ўрганиб чиқдингларми?
- Биз шунчаки, танаффусда футболчилар билан жиддий гаплашиб олдик. Майдонга чиқиб футбол ўйнаш керак. Ва мана шуни амалга ошира олдик.