Бошка янгиликлар

Иккинчи баҳсда ишончли ғалаба

Бугун футзалчиларимиз биринчи турдан ўрин олган иккинчи ўйинни ўтказишди.
Кеча бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар жамоамизга жиддий қаршилик кўрсатишганди. Бугунги баҳсда эса Александр Петров шогирдлари рақибга ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Биринчи таймда қўқонликлар дарвозаси 7 марта ишғол этилган бўлса, якуний натижа 11:2 ҳисобида жамоамизнинг ишончли ва йирик ғалабаси билан якун топди.
Жамоамиз навбатдаги турни 6-7 апрель кунлари ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини қабул қилади.

“Қўқон-1912” – АГМК – 2:11 (0:7).

Қўқон шаҳри. 2-БЎСМ спорт мажмуаси. 223 томошабин.

Ҳакамлар: С.Нишонбоев (Тошкент), Ш.Муҳитдинов (Тошкент), С.Раҳмонов (Фарғона), А.Маматов (Қарши),

“Қўқон-1912”: Асосий таркиб – Абдураҳмон Зиёев, Алишер Тўхтабоев, Рустам Аъзамов, Лазиз Сафоев, Пўлат Қирғизов. Захирадан тушганлар – Элёр Менбариев, Азиз Ашуров, Муслим Мансуров, Диёр Каримов, Одилжон Холиқов, Улуғбек Эгамбердиев, Хожиакбар Зуфаров, Бобурмирзо Абдураупов.

АГМК: Асосий таркиб – Клим Тюгаев, Сарвар Шоаҳмедов, Жавлон Аноров, Андрей Шлёма,  Шуҳрат Тожибоев.
Захирадан тушганлар – Рустам Умаров, Суннатжон Анваров, Жалолиддин Шарипов, Суннат Қуролов, Акбар Усмонов, Машраб Одилов, Даврон Абдураҳмонов, Сирожиддин Маҳмудов, , Пўлат Олимов, Фарҳод Абдумавлонов.

Голлар: Л.Сафоев (28), Д.Каримов (38) – С.Шоаҳмедов (1),  Ж.Шарипов (3, 10), Ж.Аноров (6, 18, 26), Ш.Тожибоев (13), Ф.Абдумавлонов (15), С.Маҳмудов (23), С.Ўролов (32), А.Шлёма (34).

Назоратчи – Ш.Аллаев (Жиззах).

Комиссар –  М.Саидқосимов.