Warning: mysql_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312 in /var/www/vhosts/fc-olmaliq.uz/httpdocs/includes/DB.php on line 38 «АГМК» Футбол клуби

Бошка янгиликлар

АГМК-Women мавсумни ғалаба билан бошлади

Кеча Олмалиқ шаҳридаги "Металлург" стадионида аёллар жамоалари ўртасида 24-чемпионатнинг жамоамиз иштирокидаги очилиш ўйини бўлиб ўтди.
Жамоамизга Жиззахнинг "Сўғдиёна-W" аёллар жамоаси рақиблик қилди. Бекободнинг "Металлург-W" жамоаси билан кўплаб ютуқларга эришган Шерали Бобоқулов айни дамда жиззахликлар устози ҳисобланади. Дебютант бўлишига қарамасдан Бобоқулов шогирдлари Олмалиқда тартибли ва ишончли ўйин ўтказишди.
Учрашув тақдирини ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Камила Зарипова томонидан урилган гол ҳал этди. Майдонда бир киши кам бўлиб қолган Илҳом Ханжариев бошчилигидаги аёллар жамоамиз мавсумни ғалаба билан бошлади. 71-дақиқада Гулчирой Иброҳимова иккинчи сариқ карточка сабаб майдондан четлатилганди.
Учрашувни жамоалар қуйидаги таркибда ўтказишди.

1 апрель. 1-тур
АГМК-W - "Сўғдиёна-W" 1:0 (0:0). 87 томошабин.
Ҳакамлар: И.Худойдотов, О.Калаходжаев, Д.Раҳмонов, Д.Жалимов.
Назоратчи: Н.Рўзимов.
Гол: Камила Зарипова 90+5
Огоҳлантиришлар: Мадина Юсупова 56, Гулчирой Иброҳимова 63 - Нодира Искандарова 90+3.
Четлатиш: Гулчирой Иброҳимова 71.
АГМК-W: Алина Демьяненко, Дарина Федосенко, Динора Турғунова (Маржона Абдусатторова, 60), Муниса Ғиёсова, Мадина Юсупова, Камила Зарипова, Айнур Даулбаева, Дилрабо Асадова, Гулчирой Иброҳимова, Ўғилой Илашева, Ораста Тожибоева (Гулчеҳра Эшмаматова, 64).
"Сўғдиёна-W": Соҳибжамол Ражабова, Насиба Ҳожиева, Маҳлиё Назарқулова, Маҳфуза Туропова, Ситора Такабаева (Лутфинисо Ҳамидова, 57), Нодира Туронова (Нодира Искандарова, 78), Дилафрўз Тошпўлатова (Албина Бобоқулова, 88), Паризод Эшқулова, Мухлиса Мардиева, Зебинисо Ҳалимова, Шаҳло Қодирова.