Бошка янгиликлар

Виктор Кумиков: Энг асосийси натижага эришиш муҳим....

4-турдан ўрин олган АГМК-"Локомотив" учрашуви якунлангач, жамоамиз бош мураббийи ва футболчи Владимир Бубанья матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ҳар бир ўйинда энг муҳим омил натижага эришиш ҳисобланади. Бугун футболчилар майдонда бор кучларини бериб ҳаракат қилишди. Ўтган ўйиндан кейин юзага келган танаффус ҳам бизни фойдамизга ишлади. Хатолар устида ишладик. Асосийси ҳимояда хатога йўл қўймадик. Яна вазиятлар яратилди аммо ундан фойдалана олмадик. Ўйлайманки, кейинги баҳсларда ўйин янада шаклланиб боради. Стандартдан гол урдик, ўйиндан ҳам гол уришни бошласак яхши бўларди.
Ўтган ўйинларда қарши ҳужумлардан унумли фойдалана олмаганди жамоа?
- Хитойликларда шундай нақл бор. "Вақтни ортга қайтариб бўлмайди, бугунги кун билан яшаш керак". Биз у ўйинларни унутдик. Хатоларни таҳлил қилдик. 
Нима деб ўйлайсиз, "Локомотив" бугун ОЧЛ ўйини сабаб асосий таркибни сақладими? Диёр Туропов, Сардор Рашидов захирадан ўйинга қўшилди...
- Менимча бу жамоанинг асосий таркиби. Диёр Туропов асосан захирадан майдонга тушиб келади. Рашидов ҳам ҳамиша бош таркибда эмас.

Владимир Бубанья: - Бугунги ўйинга яхши тайёрлангандик. Охиригача курашдик. Биринчи таймда бироз қийин бўлди. Якунда ғалаба қозондик, бундан хурсандман.