Warning: mysql_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312 in /var/www/vhosts/fc-olmaliq.uz/httpdocs/includes/DB.php on line 38 «АГМК» Футбол клуби

Бошка янгиликлар

Мавсумда илк ғалаба!

Бугун жамоамиз ўз майдонида Ўзбекистон суперлигаси 4-туридан ўрин олган баҳсда Тошкентнинг "Локомотив" жамоасига қарши майдонга тушди.
Бўлиб ўтган уч учрашувда керакли натижаларга эга бўла олмаган жамоамиз бу ўйинга жиддий ҳозирлик кўрганди. Футболчилар темирйўлчиларга қарши ўйинларда давом этиб келаётган қора анъанага чек қўйишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишди. Ортга назар ташлайдиган бўлсак, "Локомотив" сўнгги бор 2012 йилда Олмалиқдан мағлуб ҳолда қайтганди. Уй-сафар тизимида ҳисобласак, 11 ўйиндан буён мазкур рақибни таслим этишни иложи бўлмаётганди. Шунингдек, "Локомотив" тўпурари Марат Бикмаев кетма-кет беш ўйиндан бери ўйинни голсиз тарк эмасди.
Жамоа тарихни унутган ҳолда, бу ўйинда бош мақсад ғалаба эканлигини илк дақиқаларданоқ кўрсата бошлади. Учрашувнинг 5-дақиқасида аутдан тўп ўйинга киритилди. Жарима майдонига ошириб берилган тўпни Игнатий Нестеров қўлидан чиқариб юборди. Бундан дарвозага яқин турган Владимир Бубанья унумли фойдаланди ва тўпни бир зарбда дарвозага йўллади.
Ҳисоб очилгач, рақибнинг ҳужумлари кескинлашди. Бироқ жамоамизнинг тартибли ҳимояси ва тезкор ҳужумлари ўйин якунига қадар ғалабани сақлаб қолинишига етарли бўлди. Ўйин курашларга бой тарзда ўтганлиги боис, ҳакам 6 нафар футболчини огоҳлантирди. Қўшиб берилган дақиқаларда асабларини жиловлай олмаган Икром Алибоев футболчимиз Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровни юзига урганлиги боис майдондан четлатилди.

Суперлига-2018. 4-тур.

АГМК – “Локомотив” - 1:0 (1:0).

31 март. Олмалиқ шаҳри.  АГМК стадиони. 8430 томошабин.

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукруллаев (Тошкент), Сардор Ҳакимов (Самарқанд), Шерзод Қамаров (Самарқанд).

АГМК: Павел Матяш, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Хуршидбек Мухторов, Шоҳназар Норбеков (Абдумалик Абдуллаев, 85), Лутфулла Тўраев (Дилшод Жўраев, 74), Владимир Бубанья, Владислав Касминин, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Вадим Чемиртан (Зафар Полвонов, 70).

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Нивалдо (Азизбек Омонов, 81), Садриддин Абдуллаев, Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев (Сардор Рашидов, 88), Ҳусниддин Ғофуров (Диёржон Туропов, 64), Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев.

Гол: В.Бубанья (5).

Огоҳлантиришлар: Х.Мухторов (26), Ғ.Ғуломов (55), Ш.Норбеков (62), А.Хожиакбаров (90+4) – И.Тўхтахўжаев (54), М.Бикмаев (80).

Четлатиш: И.Алибоев (90+4).

Назоратчи – Ф.Абдуллаев (Тошкент).

Комиссар – Л.Қўчқоров