Бошка янгиликлар

Темирйўлчиларга қарши ўйинни Шукуруллаев бошқариб боради

Суперлига тўртинчи туридан ўрин олган АГМК-"Локомотив" баҳсини Акобирхўжа Шукуруллаев бошқариб боради.
Элитада дебют ўйинини ўтказаётган Шукуруллаевга қанотларда самарқандлик лайнсменлар Сардор Ҳакимов ва Шерзод Қамаровлар кўмаклашади. Захира ҳаками Ғайрат Жўраев Наманган шаҳридан. Учрашув назоратчиси Фарҳод Абдуллаев. Комиссар Лазиз Қўчқоров.