Бошка янгиликлар

"Пахтакор"га имконият бой берилди

чинчи турда "Пахтакор" меҳмони бўлган жамоамиз яна керакли очколарни жамғара олмади.
Учрашувнинг илк дақиқаларидан кескин ва прессинг ташкил этган жамоамиз бир неча марта рақибни хато қилишга мажбур этди. Афсуски, юзага келган имкониятлардан унумли фойдаланиш борасида яна футболчилар оқсашди. Сен урмасанг, сенга уришади. "Пахтакор" эса ўз имкониятларини голга айлантира олди. Дастлаб, Тиаго Безерра дарвозани ишғол этган бўлса, -дақиқада у жарима майдонида тезкор ўйини билан пенальти ишлади. Пенальтини Исмоил Гонсалвеш аниқ амалга оширди. Биринчи тайм якунида Шоҳназар Норбековга нисабатан ҳам жарима майдонида қўполлик ишлатилди. Йован Жокич аниқ зарба билан ҳисобни қисқартирди. Иккинчи таймда ҳам ўйин қизиқарли кечди. Сўнгги  дақиқаликда уч ҳужумчи билан ҳаракатланган жамоамизда гол уриш учун яхши вазият пайдо бўлганди. Афсуски, Абдумалик Абдуллаевнинг сўнгги зарбасини рақиб посбони тўсиб қолди.

Пахтакор” – АГМК – 2:1 (2:1).

18 март. Тошкент шаҳри. “Пахтакор” марказий стадиони. 12852 томошабин.

 Ҳакамлар: Владислав Цейтлин (Тошкент), Андрей Снетков (Тошкент вил.), Султонмурод Улфатов (Тошкент вил.).

 "Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Дилшод Раҳматуллаев (Азимжон Аҳмедов, 85), Жалолиддин Машарипов, Исмоил Гонсалвеш, Баҳром Абдураҳимов (Жамшид Искандеров, 77), Фарруҳ Сайфиев, Марко Симич (Камолиддин Тожиев, 18), Тиаго Безерра, Ростин Гриффитс.

 АГМК: Павел Матяш, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Дилшод Жўраев (Вадим Чемиртан, 76), Зафар Полвонов, Шоҳназар Норбеков (Абдумалик Абдуллаев, 71), Лутфулла Тўраев, Владимир Бубанья, Қаҳрамон Баҳодиров (Хуршидбек Мухторов, 46), Владислав Касминин, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов.

 Голлар: Тиаго Безерра (13), Исмоил Гонсалвеш (20-пен.) - Йован Жокич (42-пен.).

Огоҳлантиришлар: Л.Тўраев (38).

 Назоратчи – М.Исмоилов (Тошкент).

Комиссар – Б.Намозов (Тошкент).


Тақвимга кўра жамоамиз навбатдаги учрашувни 29 март куни амалдаги чемпион "Локомотив"га қарши ўтказади.