Бошка янгиликлар

Виктор Кумиков: Биз мағлубиятга учрадик, рақиб ғалабага ҳақли эди...

Суперлига 2-туридан ўрин олган АГМК - "Навбаҳор" учрашуви якунлангач, жамоамиз бош мураббийи ўйин борасида ўз фикрини айтиб ўтди.
- Биз мағлубиятга учрадик, рақиб бугун ғалабага ҳақли эди. Биз эса керакли натижага эриша олмадик. Билмадим нима бўлди, балки уйдаги илк ўйиндир.. Бу ўйин бу йилги ўйинларимиз ичида энг ёмони бўлди. Ўқув-машғулот йиғини давомида, илк турда  бу даражада мазмунсиз ўйин ўтказмагандик.
"Бунёдкор" жамоаси билан ўтган ўйинни кўргандим, анча фаол бўлганди футболчилар. Жамоангизга бугун нима етишмади?
- Жасурлик ва аниқлик етишмади. 
"Навбаҳор" жамоаси ҳақида фикрингиз.
- Рақиб имконият берилишини кутди ва боридан унумли фойдаланди. Қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди. Яна гол уришлари мумкин эди. Биз ҳисобда ортда қолгач, олдинга ўтишга мажбур бўлдик. Биринчи таймда тенг ўйин бўлган бўлса, иккинчи таймда улар фаолроқ бўлишди. Шу сабабли ғалабага ҳақли бўлишди.
Мавсумда қандай вазифа қўйилган?
- Ҳозирча биринчи босқичда кучли олтиликка кириш вазифа ҳисобланади. Мавсум энди бошланди бор эътиборни шунга қаратамиз.

Лутфулла Тўраев: - Бугун ўз майдонимизда биринчи ўйинни ўтказдик. Мухлисларга раҳмат стадионга ташриф буюрганлари учун. Ўйинимиз бугун қовушмади, сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб қўйдик. Футболчилар билан гаплашиб олдик, кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.