Бошка янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: Бугунги баҳсда барча футболчиларимга 10 балл.

Суперлига 2-туридан ўрин олган АГМК - "Навбаҳор" учрашуви якунлангач, меҳмонлар бош мураббийи ўйин борасида ўз фикрини айтиб ўтди.
- Бугунги баҳсда барча футболчиларим 10 баллга ўйнашди. Бу ўйин учун бошқа изоҳ йўқ. Йигитларга раҳмат бугун майдонда ҳар томонлама ўзларини кўрсатишди. Нафақат 11 балки барча 21 футболчи бугун юқори баҳога лойиқ. Улар бугун ғалабага ҳақли бўлишди.
Азизбек Турғунбоев: - Гувоҳи бўлганингиздек, ўйин анча қийин бўлди. Биз бу ерга уч очко олиш учун келган эдик. Бу йил ҳар бир очко олтинга тенг. Намангандан қўллаб туриш учун келган мухлисларга ҳам раҳмат. Мана бу йил чемпионат янги ном остида бошланди. Ўйинлар кўрсатиб беряпти, футболимизда ўзгаришлар кўзга ташланяпти. Бугун рақиб ҳам яхши ўйнади, аммо ғалаба қозониш бизга насиб этди.