Warning: mysql_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312 in /var/www/vhosts/fc-olmaliq.uz/httpdocs/includes/DB.php on line 38 «АГМК» Футбол клуби

Бошка янгиликлар

Виктор Кумиков: "Ғалаба қозонсак ноҳақлик бўларди"

- Ўйлашимча, натижа ҳаққоний бўлди. Агарда биз ғалаба қозонганимизда ноҳақлик бўларди. Чунки ўйин бобида "Бунёдкор" яхши кўринди. Улар кўпроқ ҳужумга ўтишди ва вазиятлар яратишди. Аммо иккинчи тарафдан олиб қараганда, учрашув сўнггида гол қўйиб юбориш жуда аламли.

Тўғрисини айтадиган бўлсам, жамоамдан яхшироқ футболни кутгандим. Чунки янги мавсумга тайёргарлик доирасида жуда самарадор йиғинларни ўтказгандик. Бугун жамоамни танимадим.

Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтира олишмади. Аксинча улар мавжуд ўйинимизни кучсизлантириб қўйишди. Фақатгина Ғулом-Ҳайдар Ғуломов берган кўрсатмаларни яхшироқ бажарди. Нўъмонов ва Полвонов ўзларидан талаб этилган ўйинни намойиш эта олишмади. Зафар Полвонов аслида асосий таркиб футболчиси саналади. Балки у ўйинни бошланғич таркибда бошлайдиган бўлса ўзини яхши ҳис этиши мумкин.