Бошка янгиликлар

Мавсумни дуранг билан бошладик

Бугун жамоамиз Суперлига-2018 мавсумининг илк турида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасига қарши майдонга тушди.
Қизиқарли кечган баҳсда дуранг қайд этилди. Биринчи таймнинг 38-дақиқасида Шоҳназар Норбековга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг, ҳакам мезбон жамоа дарвозаси томон пенальти белгилади. Бундан Йован Жокич унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганда Давронбек Умировнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан тўп рекошет билан Абдулов қўриқлаётган дарвоза тўридан жой олди.
Жамоамиз иккинчи турни 8 март куни ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши ўтказади.

“Бунёдкор” (Тошкент) – АГМК 1:1
3 март 2018. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 12475 томошабин
Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий), О.Жумаев (Навоий), Р.Самандаров (Навоий), Э.Турсунов (Бухоро).
Назоратчи: И.Нехочин (Наманган).

Голлар: Давронбек Умиров, 88 -  Йован Жокич 39 пенальти.

"Бунёдкор": 32.Суҳробжон Султонов, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акромжон Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов, 11.Муроджон Тошматов (21.Расул Йўлдошев, 58), 13.Санжар Қодирқулов (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 80), 20.Мирғиёс Сулаймонов, 44.Миржамол Қосимов (28.Давронбек Умиров, 76), 99.Филип Райевац
Захира: 25.Муроджон Зуҳуров, 3.Исломжон Қобилов, 10.Абдулла Абдуллаев, 15.Фарруҳ Икромов, 18.Сардор Собирхўжаев, 30.Хуршид Ғиёсов

АГМК: 12.Роман Абдулов, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 4.Хуршидбек Мухторов, 8.Музаффар Музаффаров (21.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 69), 10.Шоҳназар Норбеков (20.Иброҳим Нўъмонов, 80), 13.Лутфулла Тўраев, 15.Владимир Бубанья, 18.Қаҳрамон Баҳодиров, 23.Йован Жокич, 24.Жавлон Гусейнов, 87.Вадим Чемиртан (9.Зафар Полвонов, 74)
Захира: 99.Низомиддин Зиёвутдинов, 3.Миржалол Мирюсупов, 5.Дилшод Жўраев, 7.Санжар Риҳсибоев, 22.Абдумалик Абдуллаев, 77.Отабек Зокиров

Огоҳлантиришлар: Жавлон Иброҳимов 30, Музаффар Музаффаров 63.