Warning: mysql_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312 in /var/www/vhosts/fc-olmaliq.uz/httpdocs/includes/DB.php on line 38 «АГМК» Футбол клуби

Бошка янгиликлар

Футбол қоидалари бўйича семинар ўтказилди

Куннинг иккинчи ярмида "Туркистон" меҳмонхонасида жамоа мураббийлари ва футболчилар футбол қоидаларидаги ўзгаришлар бўйича семинарда иштирок этишди.
ЎФА ҳакамлар қўмитаси мутахассиси Александр Попов семинар давомида янги мавсумда ФИФА томонидан футбол қоидаларида киритилган ўзгаришлар ва янгиликлар билан жамоамиз аъзоларини таништирди. Футболдаги ҳар хил ҳолатлар катта экранда намойиш этилган ҳолда ўтказилган савол-жавоблар футболчилар учун келажакда тажриба вазифасини ўташига шубҳа йўқ.