Бошка янгиликлар

Футболчилар норматив топширишди

Бугун жамоамиз пойтахтимиздаги "Ёшлик" стадионида жисмоний тайёргарлик ҳолати бўйича норматив топширишди.
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси мутахассислари томонидан 4 йўналишда (30 метрга югуриш, жойидан узунликка сакраш, 7х50м ва "Yo Yo" тест) норматив шартларини бажаришди. Шунингдек, дарвозабонлар тўпни қўл ҳамда оёқ билан узоқ масофага етказиш бўйича синовдан ўтказилди. Олиб борилган икки ярим ойлик машғулотлар самараси ўлароқ барча футболчилар бу норматив шартларини бажаришди.