Бошка янгиликлар

Назорат баҳсида ғалаба

Мавсумга тайёргарликни давом эттираётган жамоамиз бугун 1-тур олдидан сўнгги назорат учрашувида майдонга тушди.
Олмалиқ шаҳридаги "Металлург" стадионида ташкиллаштирилган ўртоқлик баҳсида жамоамизга Қозоғистон биринчи лигаси вакили "Махтаарал" жамоаси рақиб бўлди. Учрашув анчайин қизиқ ва хавфли вазиятларга бой тарзда ўтди. Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Ўйиннинг иккинчи қисмида устунлик тўлалигича жамоамиз тарафида бўлди. 46-дақиқада Дилшод Жўраев ўйинда ҳисобни очди. 75-дақиқада Миржалол Мирюсупов иккинчи голга муаллифлик қилди. Учрашув шу ҳисобда якунига етди.