Warning: mysql_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312 in /var/www/vhosts/fc-olmaliq.uz/httpdocs/includes/DB.php on line 38 «АГМК» Футбол клуби

Бошка янгиликлар

"Рустави" билан муроса

Анталияда давом этаётган ўқув-машғулот йиғини режасидан ўрин олган сўнгги назорат ўйини Грузиянинг "Рустави" жамоасига қарши бўлиб ўтди.
Хориж йиғини давомида асосан футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини шакллантиришга қаратилган бу йиғинда ўртоқлик учрашувларида натижага деярли эътибор қаратилмади. "Рустави" жамоасига қарши баҳс йиғин давомидаги сўнгги халқаро ўртоқлик ўйини бўлди. Қизиқарли кечган баҳсда 1-1 ҳисоби қайд этилди. Жамоамиздан голни Ғулом-Ҳайдар Ғуломов пенальтидан киритишга муваффақ бўлди.
Жамоа аъзолари эртага кечки пайт Анталия-Истанбул-Тошкент йўналишида юртимизга қайтишади.
Мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичи Тошкентда давом эттирилади.