Warning: mysql_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312 in /var/www/vhosts/fc-olmaliq.uz/httpdocs/includes/DB.php on line 38 «АГМК» Футбол клуби

Бошка янгиликлар

Назорат ўйини: АГМК - "Олтин Аср" (Туркманистон) 3:1

Жамоамиз бугун Анталияда давом этаётган иккинчи йиғин режасидан ўрин олган бешинчи назорат ўйинида майдонга тушди.
Бунгача бўлиб ўтган 4 учрашувнинг 3тасида дуранг қайд этилган ва яна 1 баҳсда рақиб ғалабага эришганди. Туркманистоннинг амалдаги чемпиони "Олтин Аср"га қарши ўйинни грузиялик ҳакамлар бошқариб боришди. Қизиқарли ўтган ўйинда жамоамиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоамиздан голларни Вадим Чемиртан, Музаффар Музаффаров ва Йован Жокичлар киритишган бўлса, рақиб жамоадан Михаил Титов жавоб тўпи муаллифи бўлди. Жокич томонидан урилган учинчи гол пенальтидан амалга оширилди.
Жамоамизнинг Анталиядаги сўнгги назорат ўйини 17 февраль куни Грузиянинг "Рустави" жамоасига қарши бўлиб ўтади.