Warning: mysql_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312 in /var/www/vhosts/fc-olmaliq.uz/httpdocs/includes/DB.php on line 38 «АГМК» Футбол клуби

Бошка янгиликлар

"Гелиос" билан яна дуранг

Хабар бериб ўтганмиздек, жамоамиз бугун яна бир ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Украина биринчи лигаси вакили "Гелиос"га қарши баҳс қизиқарли ва курашчан руҳда ўтди. Яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик ҳар икки жамоага панд берди. Якунда ўйинда ҳисоб очилмади.
Бу жамоа билан ўтган йилги Анталия йиғинида ҳам куч синашилган ва ўша баҳсда ҳам дарвозалар дахлсиз қолганди.
Жамоамиз эртага Туркманистон чемпиони "Олтин Аср" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Бу ўйин маҳаллий вақт билан 17:00да "Миракле" спорт мажмуасида бошланади.