Бошка янгиликлар

Назорат баҳсида навбатдаги рақиб: "Спартак Суботица" (Сербия)

Эртага жамоамиз Анталияда бўлиб ўтаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Жамоамизга бу гал Сербия суперлигасида 3-ўринда бораётган "Спартак Суботица" жамоаси спарринг рақиб вазифасини ўтайди. Бу Туркияда ташкил этилган илк йиғиннинг сўнгги баҳси бўлади. Сербларга қарши баҳс маҳаллий вақт билан 11:30да бошланади.