Бошка янгиликлар

Навбатдаги рақибимиз: "Заря" (Луганск, Украина)

Эртага жамоамиз навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Аввалроқ 23 январда рақимибиз Руминия юқори лигаси вакили бўлиши ҳақида хабар бергандик. Маълум сабабларга кўра, руминлар ўрнига Украина жамоаси сапарринг-рақиб вазифасини ўтайди. Луганск шаҳри жамоаси ўтган йилги Анталия йиғинида ҳам жамоамизга рақиб бўлганди. Ўшанда "Заря" жамоаси 2-0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Айни вақтда Украина чемпионатида тўртинчи ўринда бораётган Юрий Вернидуб шогирдларига қарши баҳс эртага Сиде шаҳарчасида маҳаллий вақт билан 16:30да бошланади.