Бошка янгиликлар

Бугунги рақибимиз: "Шахтёр" (Қарағанда, Қозоғистон)

Бугун жамоамиз Анталияда давом этаётган йиғин режасидан ўрин олган навбатдаги баҳсни ўтказади.
Жамоамизга бу гал Қозоғистоннинг икки карра чемпиони, ўтган мавсумни 7-поғонада якунлаган Қарағанданинг "Шахтёр" клуби бўлади. Бу жамоа айнан АГМК бош мураббийи Виктор Кумиков устозлигида икки марта мамлакат чемпиони бўлган.
Қўшни Қозоғистон жамоасига қарши учрашув Топкапе спорт мажмуасида маҳаллий вақт билан 16-00да бошланади.