Бошка янгиликлар

Футболчилар тест-синовларини топширишди

Бугун жамоамиз футболчилари Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон жисмоний тарбия институтига қарашли футбол майдонида тест-синовларидан ўтишди.

Бундан кейин суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилади.

Футболчилар топширадиган тест-синовлари Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, тасдиқланган режа асосида мавсум давомида уч маротаба ўтказилиши режалаштирилган.

Жамоамиз футболчилари қуйидаги тест-синовларини топширишди:

1. 30 метрга югуриш
2. Турган жойидан узунликка сакраш
3. 7х50 метрга югуриш
4. "Yo-Yo" тест 

Ушбу синовларда жамоамиздан 29 нафар футболчи тест топширди. Тест натижалари қисқа муддатда жамоа мураббийларига тақдим этилади ва мазкур кўрсаткичлар асосида футболчилар ҳолати назорат қилиб борилади.