Бошка янгиликлар

Виктор Кумиков: Қийин ўйин бўлди..

Учрашув якунлангач жамоамиз устози Виктор Кумиков ўйин борасида ўз фикрини айтиб ўтди.
Бугунги ўйин борасида фикрингиз?
- Бугун анча қийин ўйин бўлди. Рақиб жамоа сўнгги поғонада бўлсада, бугун етарлича қаршилик кўрсатди. Сабаби уларни йўқотадиган нарсаси йўқ, майдонда босимсиз эркин ҳаракат қилишди. Бизга эса ғалаба зарур эди. Биринчи таймда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Шукрки, сўнгги дақиқаларда бўлса гол уриб муҳим очколарни ўз ҳисобимизга қўшиб қўйдик.
Жамоа айни дамда қуйи поғоналарга тушиб қолди. Биринчи давра якунида натижалар яхши эди.
- Аввало биз битта ўйин кам ўтказганмиз. Шунингдек, сафарда "Бунёдкор" ва "Насаф"га имкониятни бой бердик. Бу жамоалардан сафарда очко олиш бошқа жамоаларга ҳам осон бўлмайди. Сентябрь ойида яна учта ўйин ўтказамиз. Мана шу баҳсларда кўпроқ очко жамғарадиган бўлсак, яна юқори ўринларга кўтарилишимиз мумкин.
Жамоа олдига қўйилган вазифа ўзгармаганми?
- Йўқ, ҳозирча ҳеч нарса ўзгармаган. Биз режа асосида ўз ўйинларимизни ўтказяпмиз. Мавсумни мақсадга эришган ҳолда якунлашдан умидвормиз.