Бошка янгиликлар

"Қизилқум" мағлуб этилди

Иккинчи даврага тайёргарлик олиб бораётган жамоамиз бугун Олмалиқ шаҳрида яна бир назорат учрашуви ўтказди.
Ёзги танаффус давомидаги ўқув-машғулот йиғини "Қизилқум" билан ўтказилган ушбу ўйиндан сўнг якунига етди. Сўнгги назорат баҳсида ҳам жамоамиз ғалаба қозонди. Иккинчи таймда рақиб дарвозасини Виктор Клишин икки марта ва жамоамизнинг янги аъзоси Зафар Полвонов бир марта ишғол этди. Бу баҳсда жамоамиз таркибида машғулотларда иштирок этаётган барча футболчи иштирок этди. 
Жамоамиз 5 август куни ўз майдонида Бухоронинг "Бухоро" жамоасини қабул қилади. Мазкур баҳс ОКМК спорт мажмуасида 19:00да бошланади.