Бошка янгиликлар

"Торпедо-БЕЛАЗ" билан ҳам дуранг

Жамоамизнинг Жодино шаҳрида ўтказган ўртоқлик учрашувида ҳисоб очилмади.
Учрашув аввалида Жодино шаҳри мухлислари тўрт ярим мавсум "Торпедо-БЕЛАЗ" бош мураббийи бўлган Игорь Криушенко билан хайрлашишди. Жамоа раҳбарияти ҳамда ҳомийлар Игорь Николаевичнинг Белоруссия терма жамоасидаги фаолиятга омад тилашди ва қимматбаҳо совғаларни тақдим этишди. 
Ўйин анча қизғин ва курашларга бой тарзда ўтди. Гарчи дарвозани ишғол этиш ҳеч бир жамоага насиб этмаган бўлсада, стадионга тўпланган мухлислар томошабоп ўйин гувоҳи бўлишди. Ўйиннинг 60-дақиқасида бош ҳакам икки футболчини майдондан четлатди. Жамоамиздан Дилшод Жўраев, мезбонлардан Егор Зубович ўзаро қўпол ўйин намойиш этганлиги сабаб майдонни эрта тарк этди.
Эртага жамоамиз Минск ўқув-машғулот йиғинидан ўрин олган сўнгги назорат учрашувини ўтказади. Жамоамизга Белоруссия чемпионатида 12-поғонада бораётган "Крумкачи" спарринг рақиб вазифасини ўтайди.