Бошка янгиликлар

Ўртоқлик учрашувидаги рақибимиз "Нафтан" ҳақида...

Эртага жамоамиз Минск шаҳрида давом этаётган ўқув-машғулот йиғини давомидаги илк назорат ўйинини ўтказади.
Жамоамизга Новополоцк шаҳрининг "Нафтан" жамоаси спарринг рақиб вазифасини ўтайди. Жорий мавсумда 16 жамоа ўртасида сўнгги поғонада бораётган бу жамоа ўтган мавсумдаги қарздорлиги сабаб, 2017 йилги мавсумни -5 очко билан бошлашга мажбур бўлди. Биринчи давра якунида бу манфий кўрсаткич бир ғалаба ва икки дуранг эвазига йўқ қилинди.
Жамоа тарихига назар ташлайдиган бўлсак, новополоцкликлар икки марта Белоруссия кубоги соҳиби бўлишган. Чемпионатда энг юқори натижалари 4-ўрин бўлган. Жамоа таркибида бир қатор легионерлар ҳам фаолият олиб бормоқда. Ҳозирда "Нафтан"ни 42 ёшли Олег Сидоренков бошқариб бормоқда.

Мазкур жамоага қарши баҳс 10 июль куни маҳаллий вақт билан 17:00да бошланади.