Клуб

Бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди

PEPSI Суперлига 16-туридан ўрин олган АГМК ва “Нефтчи” учрашуви якунлангач, "Нефтчи" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди. 

Матбуот анжуманида фарғоналиклар устози Баҳром Ҳайдаров қуйидагича фикр билдирди:  

- Танаффусдан кейинги илк ўйин одатда қийин бўлади. Қолаверса, бугун иссиқ ҳам футболчиларга бироз ҳалал берди. Имкон қадар ўз ўйинимизни намойиш этишга уриндик. Қарши ҳужумларда ва позицион ҳужумларда ўз омадимизни изладик. Гол ҳам урдик. Бироқ ўзимизга бўлган ишонч бироз пастлиги сабабданми гол ўтказиб юбориб, ғалабани ушлаб қола олмадик.  Таркибга баъзи тажрибали ўйинчиларни чақирдик. Насиб этса, улар ўз тажрибалари билан ёшларга ўзига бўлган ишончни қайтаришга ёрдам беришади.