Клуб

Жанговор дуранг

Оралиқ танаффус якунланиб, мамлакатимиз чемпионати яна давом эта бошлади.
Жамоамиз тақвимга асосан 16-тур учрашувини ўз майдонида Фарғона шаҳрининг "Нефтчи" жамоасига қарши ўтказди.
Учрашув кутилганидек, жанговор ва курашларга бой тарзда кечди. Сабаби, бу баҳсда қўлга киритиладиган очколар ҳар икки жамоа учун ўта зарур эди. Жамоамиз ғалаба қозонса, юқори олтиликка яқинлашар ва хавфли ҳудуддан узоқлашарди. Рақиб учун юқори олтиликка кириш имконияти деярли йўққа чиққан бўлсада, хавфли ҳудуддан чиқиш учун ғалаба муҳим эди. Илк дақиқалардан ҳужумга отланган жамоамиз дастлабки 15 дақиқаликда рақиб дарвозасини икки марта ишғол эта олди. Афсуски, ҳар икки гол ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда урилганлиги сабаб ҳисобга олинмади. 19-дақиқада рақиб ўз жарима майдончасида Музаффаровга нисбатан қўполлик ишлатди. Белгиланган пенальтини Йован Жокич аниқ амалга ошириб ҳисобни жамоамиз фойдасига ўзгартирди. Иккинчи таймнинг дастлабки 10 дақиқалигида ҳимояда йўл қўйилган хато эвазига фарғоналиклар икки марта гол уришга эришишди. 51-дақиқада Шерзод Ҳакимов, 54-дақиқада Мурод Бобожонов гол муаллифлари бўлишди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 3 дақиқа қолганида Зафар Полвонов мувозанатни тиклади. Бу вақтда жамоамиз майдонда бир футболчи кам ҳолатда ўйин ўтказаётганди. Учрашувнинг 76-дақиқадасида дарвозабон билан тўп учун курашда тўқнашиб кетган Шоҳназар Норбеков жиддий жароҳат олиб майдонни эрта тарк этди. Захирадан бу вазиятга қадар тўлиқ фойдаланган жамоамиз учрашувнинг қолган қисмини камчиликда ўтказишга мажбур бўлди.

Суперлига. 16-тур.

8 июль (якшанба)

АГМК – “Нефтчи” 2:2

Олмалиқ. “АГМК” стадиони. 3420 томошабин.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов (Андижон), Анвар Маражабов (Андижон), Зиёдулла Абдураҳмонов (Андижон), Игорь Худайдатов (Тошкент).

Назоратчи – Олег Дачев (Тошкент).

Комиссар – Бахтиёр Маметов.

Голлар: Йован Жокич, 20пенальти, (1:0). Шерзод Ҳакимов, 51 (1:1). Мурод Бобожонов, 54(1:2). Зафар Полвонов, 87 (2:2).

АГМК: Павел Матяш, Хуршидбек Мухторов (Азамат Исроилов, 56), Музаффар Музаффаров (Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 67), Зафар Полвонов, Шохназар Норбеков, Жасур Ҳасанов, Владимир Бубанья, Владислав Касминин, Йован Жокич, Жамшид Ҳасанов (Ойбек Қиличев, 76), Алишер Саматов

"Нефтчи": Музаффар Абдуллаев, Искандар Шайкулов, Шукурали Пўлатов, Жалил Кимсанов (Дилёрбек Ирматов, 86), Муродбек Бобожонов, Аброрбек Исмоилов, Андрей Сидоров (Абдурахмон Абдулхақов, 46), Авазбек Ўлмасалиев, Хусниддин Ғофуров, Шерзод Ҳакимов (Игорь Таран, 69), Достонбек Турсунов 

Огоҳлантиришлар: Владимир Бубанья (23), Алишер Саматов (71), Жасур Ҳасанов (71) -Жалил Кимсанов (74), Дилёрбек Ирматов (90+1).