Клуб

АГМК бугун Минскка жўнаб кетади

Бугун куннинг иккинчи ярмида жамоамиз аъзолари ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиш учун Минск шаҳрига жўнаб кетади.
19-28 июнь кунлари оралиғида ташкиллаштириладиган ўқув-машғулотларида 22 нафар футболчи иштирок этади. Бахтиёр Ашурматов мазкур йиғинга қуйидаги футболчиларни таркибга киритди.
Дарвозабонлар: Павел Матяш, Роман Абдулов, Хуршид Ходжаев;
Ҳимоячилар: Қаҳрамон Баҳодиров, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Алишер Саматов, Владислав Касминин, Жавлон Гусейнов, Азамат Исроилов, Владимир Бубанья, Хуршидбек Мухторов;
Ярим ҳимоячилар: Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев, Зоҳир Пиримов, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Йован Жокич, Музаффаржон Музаффаров, Иброҳим Нумонов;
Ҳужумчилар: Зафар Полвонов, Камолиддин Мурзоев, Абдумалик Абдуллаев, Шоҳназар Норбеков.

Жамоа йиғин давомида 3та ўртоқлик ўйини ўтказади. Режага кўра 21 июнь куни "Динамо" (Сочи), 24 июнда "Балтика" (Калининград) ва 27 июнь куни "СКА Хабаровск" (Хабаровск) жамоалари спарринг рақиб вазифасини ўтайди.

Жамоа аъзолари Минск шаҳридаги "Славянская" меҳмонхонасида истиқомат қилади ва машғулотларни Белоруссия терма жамоалари спорт мажмуасида олиб боради.