Warning: mysql_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312 in /var/www/vhosts/fc-olmaliq.uz/httpdocs/includes/DB.php on line 38 «АГМК» Футбол клуби

Клуб

Бахтиёр Ашурматов АГМК бош мураббийи этиб тайинланди

Бугун куннинг иккинчи ярмида жамоамиз истиқомат қилаётган "Ўзбекистон" меҳмонхонасида жамоа аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
АГМК футбол клуби бош директори Иброҳим Юлдашев жамоада юзага келган ўзгаришлар борасида сўз юритиб, жорий мавсумда жамоани қолган вақт мобайнида ким бошқариб боришига ойдинлик киритди. Жамоа раҳбарияти АГМКни мавсум якунига қадар таниқли мураббий Бахтиёр Ашурматов бошқаришини лозим топганлиги эълон қилинди. 
Бахтиёр Аъзамович шу кунга қадар "Бухоро" футбол клуби мураббийлар штабида фаолият олиб бораётганди. 
Жамоа раҳбарияти жамоа олдига қўйилган вазифа ўзгармаганлигини таъкидлаб ўтди. Шу билан бир қаторда янги мураббийга Олмалиқдаги фаолияти омадли бўлишига тилак билдирилди.
Ўз навбатида Бахтиёр Аъзамович ҳам сўз олиб, билдирилган ишонч учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Масъулиятли йўлда, жамоа олдига қўйилган вазифани адо этиш борасида жиддий иш олиб боришини айтиб ўтди.
Ашурматовдан ташқари бунга қадар ёшлар жамоамизда фаолият олиб борган Аъзам Шерғозиев ҳам асосий таркибга ўтказилди. 
Яқин кунларда жамоада юзага келган бошқа бўш ўринларга ҳам муносиб номзодлар саралаб олинади.