Клуб

Юбилей 400-гол муборак!

2008 йилдан буён элитада иштирок этиб келаётган жамоамиз бугунга қадар  291 учрашув ўтказди. Мазкур ўйинларда жамоамиз шарафини ҳимоя этган футболчилар рақиблари дарвозасини 400 марта ишғол этишди.  АГМК футболчилари сўнгги марта 19 апрель куни Бухорода гол уришганди. “Бухоро”га қарши кечган баҳсда жамоамиз 2:0 ҳисобида олдинда бориб, якунда ўз дарвозасидан 4та тўп ўтказиб юборганди.  Ўйиндаги иккинчи гол 55-дақиқада Йован Жокич томонидан пенальтидан амалга оширилганди. Шундан кейин жамоамиз яна уч учрашув ўтказди. 26 апрель куни ўз майдонида “Насаф” билан 0:0 ва 30 апрель куни Навоийда “Қизилқум”га 0:3 ҳисобида имконият бой берилди. 5 май куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўйинда ҳам ҳисоб очилмади. Жамоамиз томонидан уриладиган навбатдаги гол эса, АГМКнинг Ўзбекистон чемпионатларидаги юбилей 400-голи бўлиб тарих саҳифаларидан жой олиши кутилаётганди. Бекобод шаҳрида қўлга киритилган тарихий ғалабага олиб келган гол Владимир Бубанья томонидан 85-дақиқада рақиб дарвозасига киритилди. Умумий ҳисобда юбилей голни Бухородаги сўнгги голдан сўнг, нақд 390 дақиқа кутдик.

Жамоамиз томонидан урилган 400 гол ҳақида қисқача.

АГМК бу маррани забт этиши учун 291 учрашувда майдонга тушди. Мазкур ўйинларнинг 102тасида ғалаба қозонди, 62 баҳсда муроса кўчасини танлади ва 127 учрашув мағлубият билан якун топди. Голлар бўйича тўхталадиган бўлсак, 400 голнинг 37таси пенальтидан амалга оширилди. 9 футболчи ўз дарвозасини ишғол этиб жамоамизга кўмаклашди. Умумий ҳисобда жамоамиз аъзоларидан 80 нафари гол уришга эришди.

Қуйида жамоамизнинг барча юбилей голлари статистикасини келтириб ўтамиз.

1-гол

2008 йил 1 март. 1-тур. АГМК – “Шўртан” 3:0

Голлар: Александр Диндиков, 18 пенальти,  Константин Канин, 45+1, Бахтиёр Тоғаев, 88

25-гол

2008 йил 25 октябрь. 25-тур. АГМК – “Қизилқум” 2:0

Голлар: Зафар Аҳмедов, 68, Артурас Фоменко, 85

50-гол

2009 йил 25 июнь. 14-тур. “Пахтакор” – “Олмалиқ” 4:1

Голлар: Станислав Андреев, 1, Одил Аҳмедов, 42, Шерзод Каримов, 65, Александр Гейнрих, 81 – Бахтиёр Ҳамидуллаев, 78.

100-гол

2010 йил 11 сентябрь. 19-тур. “Олмалиқ” – “Локомотив” 1:1

Голлар: Носир Отақўзиев, 2 – Фарҳод Усмонов, 9

200-гол

2013 йил 25 май. 9-тур. “Олмалиқ” – “Нефтчи” 3:1

Голлар: Евгений Гоголь, 33 пенальти, Санжар Шоаҳмедов, 62, 64 – Шерзод Ҳакимов, 89

300-гол

2015 йил 15 август. 18-тур. “Андижон” – “Олмалиқ” 2:4

Голлар: Иқбол Акрамов, 37, Рустам Аъзамов, 40 – Шавкат Саломов, 36, Алишер Шоғуломов, 43, Саламат Қуттибоев, 69,  Неманья Йованович, 75 пенальти.

400-гол

2018 йил 10 май. 11-тур. “Металлург” – АГМК 0:1

Гол: Владимир Бубанья, 85