Клуб

Нўъмон Ҳасанов: Бугун оғир ўйин ўтказдик.

АГМК - "Қўқон-1912" учрашуви якунлангач, рақиб жамоа бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ва жамоа сардори Носир Отақўзиев матбуот анжуманида иштирок этди.
- Бугун жудаям оғир ўйин ўтказдик. Чунки биз бешинчи ўйинни сафарда ўтказяпмиз. Йўқотишлар бор эди таркибда, Баҳодир Пардаев, Мурод Холмуҳаммедов бугун бизга ёрдам бера олмади. Шогирдларимдан кўпроқ бир-бирига қисқа тўп ошириб ўйнашни сўраган эдим. Биринчи таймда 25 дақиқа яхши ўйнадик. Аммо кейин рақиб ўйинига мослашиб қолдик. Олмалиқ жамоасида ҳам хавфли вазиятлар кўп бўлди. Бугун омадимиз келган экан, дурангга эришдик. Бу сафардан яхши натижа деб ўйлайман.
Биринчи таймда яхши ўйнадинглар, аммо иккинчи таймда ҳимояга ўтиб олди жамоангиз.
- Рақиб бўйдор жамоа, менимча бу Ўзбекистонда ягона бўйдор жамоаси бўлса керак. Уларни ўйин услуби ҳам ўзгача. Стандартларда улар узун тўп оширишлар орқали ҳужумлар ташкил этишади. Мурод Холмуҳаммедов бўлганда ҳам бироз енгилроқ бўларди. Жамшид Ҳасанов ҳам ёмон ўйин кўрсатмади. Ҳа тўғри, биринчи таймда тўлиқ эмаску, 25 дақиқа чиройли ўйин бўлди. Кейин барибир бешинчи ўйин сафарда ўйнаш қийин. Иккала жамоага ҳам раҳмат айтаман. Олмалиқ жамоаси ҳам яхши шаклланган, бекорга "Локомотив"ни мағлуб этишмади. Кейинги ўйинларда уларга омад тилайман.

Носир Отақўзиев: - Мураббийимиз айтганидек, бугун оғир ўйин ўтказдик. Рақиб жамоа борасида етарли маълумотга эга эдик. Бугун очко билан қайтаётганимиздан хурсандмиз.
Носир, сиз аввал Олмалиқда ҳам ўйнаб кетгансиз, икки жамоа ўртасидаги фарқ борасида фикрингиз.
-  Фарқ жуда катта, осмон билан ерчалик фарқ бор. Ҳа ман Игорь Анатольевич қўл остида икки йил бу жамоа шарафини ҳимоя қилганман. Ман ўйнаган таркибдан деярли ҳеч ким қолмаган. Нима дейман, кейинги ўйинларда АГМК жамоасига омад тилайман.