Warning: mysql_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312 in /var/www/vhosts/fc-olmaliq.uz/httpdocs/includes/DB.php on line 38 «АГМК» Футбол клуби

Клуб

Виктор Кумиков: Яна вазиятлардан унумли фойдалана олмадик

АГМК - "Қўқон-1912" учрашуви якунлангач, жамоамиз устози Виктор Кумиков ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Шоҳназар Норбеков матбуот анжуманида иштирок этди.
- Афсуски, яна яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Бугун кўплаб ҳужумлар ташкил этдик. Ҳимояда яхши ўйнадик, рақиб дарвозамизга деярли хавф солмади. Бизда камида тўрт марта гол уриш имконияти бор эди. Ўйинда чиройли ўйин учун очко берилмайди. Натижага эришиш учун гол уриш керак.

Шоҳназар Норбеков: - Ҳужумда ўз имкониятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Шунинг учун 3 очкога эга бўлолмадик. Бугун ғалаба қозониш учун майдонга тушгандик. Ғолиб бўлганимизда турнир жадвалида юқорироққа кўтарилишимиз мумкин эди.