Клуб

Баҳром Ҳайдаров: Ҳимояда хатолар кўп бўлди.

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" - АГМК учрашуви якунлангач, "Нефтчи" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ва жамоа аъзоси Жалил Кимсанов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Биринчидан бугун бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлислардан мағлубият учун узр сўраймиз. Ҳаракат қиламиз бугунги мағлубият охирги бўлишига. АГМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Умуман олганда, яратилган вазиятларни голга айлантира олмаётганимиз кўп муаммо келтириб чиқаряпти. Олмалиқликларни асосан қарши ҳужум ва стандартлардан унумли фойдаланишини билардик. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. "Пахтакор" билан ўйиндаги каби эътиборсизлигим ортидан голлар қўйиб юбордик. Кейинги ўйинларда бу каби хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Яна бир бор мухлислардан узр сўрайман.

Жалил Кимсанов: - Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Ҳаммаси биз томонда эди. Биринчи гол ўтказиб юборганимиз таъсир қилдими, ҳужумга ўтиб ҳимояда яна хатоларга йўл қўйдик. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.