Warning: mysql_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312 in /var/www/vhosts/fc-olmaliq.uz/httpdocs/includes/DB.php on line 38 «АГМК» Футбол клуби

Клуб

Назорат баҳсида мағлубият

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун жамоамиз Анталияда давом этаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида навбатдаги назорат ўйинини ўтказди.
Топкапе спорт мажмуасида бўлиб ўтган бу учрашувда жамоа таркибида шуғулланаётган 16 нафар футболчи иштирок этди. Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, хавфли вазиятлар яратиш борасида катта устунликка эга бўлган жамоамиз футболчилари рақиб посбонини доғда қолдиришда оқсашди. Рақиб аксинча кам сонли ҳужумларидан унумли фойдаланди. 33-дақиқада дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага йўллаган нижнекамсликлар, ўйиннинг 75-дақиқасида пенальтидан унумли фойдаланишди.
Жамоамиз эртага яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Сиде шаҳрида ташкил этиладиган баҳсда жамоамизга яна бир бор Украина чемпионати вакили "Заря" рақиб вазифасини ўтайди. Январь ойида бўлиб ўтган баҳсда Луганск шаҳри жамоаси 3-0 ҳисобида зафар қучганди.