Клуб

Навбатдаги рақибимиз: "Нефтехимик" (Россия)

Эртага жамоамиз йиғин режасидан ўрин олган иккинчи учрашувини ўтказади.
Бу гал жамоамизга Россия 2-дивизиони вакили "Нефтехимик" рақиб бўлади. Бу учрашувда жамоа машғулотларида иштирок этаётган 16 нафар футболчи иштирок этади. Қолган футболчилар машғулот билан чекланишади. Сабаби, футболчиларда етарли ўйин амалиётини ташкил этиш мақсадида 10 февраль куни яна бир назорат ўйини ташкиллаштирилади. Жамоамиз яна бир марта Луганскнинг "Заря" жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Эртанги баҳс маҳаллий вақт билан 16:00да Топкапе спорт мажмуасида бошланади.