Клуб

Жамоа Анталияда, Раҳматов "Насаф"га қайтди

Жамоамиз аъзолари бугун тонгда Туркиянинг Анталия шаҳрига етиб келди. Иккинчи хориж йиғини 18 февралга қадар давом этади.
Кеча Анталияга йўл олаётган жамоамиз футболчилари рўйхатини ёзгандик. Йиғинга кетиш олдидан Қаршининг "Насаф" жамоасидан таркибга келиб қўшилган Сайдулло Раҳматов яна аждарлар сафига қайтишга қарор қилган. Машғулотларда 23 нафар футболчи иштирок этишни бошлади.
Иккинчи йиғиндаги дастлабки ўртоқлик учрашуви 6 февраль куни Венгрия чемпионати вакили "Сегед 2011" жамоасига қарши бўлиб ўтади.