Клуб

Жамоамиз яна машғулотларга қайтмоқда

2017 йилги мавсумнинг сўнгги учрашувидан кейин жамоа аъзолари қишки таътилга чиқишгани ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик.
Икки ҳафталик таътил бугун ўз якунига етди. Эртага жамоамиз навбатдаги 2018 йилги футбол мавсумига ўз тайёргарлигини бошлайди. Жамоадаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, бир қатор футболчилар "Олмалиқ" билан хайрлашишди. Жамоа раҳбарияти дарвозабон Аброр Каримов, ҳимоячилар Вусал Магеррамов, Раҳматулло Бердимуродов, Ислом Иномов, Шавкат Муллажонов, ярим ҳимоячилар Шота Григалашвили, Фарҳод Мусабеков, Яҳё Рўзиевга "Олмалиқ"даги фаолияти учун ўз миннатдорчилигини билдиради.
Дастлабки ўқув-машғулот йиғини 14-29 декабрь кунлари Тошкент вилояти тоғли ҳудудида жойлашган "Олтин олма" мажмуасида ташкиллаштирилади. Илк машғулотларда асосий таркибнинг қолган футболчилари ҳамда ўтган мавсумда ёшлар лигасида фаол бўлган бир қатор футболчилар иштирок этишади. Шу билан бир қаторда янги футболчиларнинг ҳам таркибга қўшилиши кутилмоқда.
Жамоамиз билан боғлиқ янгиликларни расмий сайтимиз орқали хабардор этиб борамиз.