Клуб

Виктор Кумиков: Ғалаба қозониш муҳим эди.

Учрашув якунлангач, жамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиков ўйин борасида ўз фикрларини айтиб ўтди.
-Бу учрашувда ижобий натижани қўлга киритишимиз руҳий босимни енгиб олишимиз учун муҳим эди. Негаки, жамоамизни нохуш ҳолат, "қора кунлар" қамраб олганди. Кетма-кет уч ўйинда мағлубиятга учрадик. Бугун ҳам биринчи таймни ютқаздик. Умуман уч яримта ўйинда ютқазаётгандик. Футболчилар ирода намойиш этиб мана шу руҳий вазиятдан чиқиб кета олишди. Ўйин оғир ўтди. Сўнгги дақиқаларда гол уриб ғалаба қозондик. Умид қиламанки, кейинги ўйинларда ҳам муваффақиятли юришни давом эттирамиз.