Клуб

Жамоамиздан иродали ғалаба!

Бугун жамоамиз 25-турдан ўрин олган учрашувини ўз майдонида Муборакнинг "Машъал" жамоасига қарши ўтказди.
Кескин ва муросасиз ўтган бу ўйинда жамоамиз ғалабасиз давом этаётган машъум серияга чек қўйди. Охирги уч турда ўз мухлисларини ранжитган жамоамиз муборакликларга қарши ўйинда ирода намойиш этишди.
Учрашувнинг биринчи тайми 38-дақиқасида меҳмонлар жаримадан гол уриб ҳисобни очишди. Гол муаллифи собиқ "Олмалиқ" аъзоларидан бири Аваз Агалиев бўлди. Иккинчи таймни жамоамиз анча фаол бошлади. 48-дақиқада жарима майдонида юзага келган имкониятни Шоҳназар Норбеков голга айлантирди. Ўйиннинг қўшиб берилган тўртинчи дақиқасида Владислав Касминин жамоамизга ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан сўнг жамоамиз тўплаган очколари 35тага етди ва бу борада "Машъал"га етиб олди. Ўзаро ўйинлар натижасига кўра жамоамиз юқорида туради. Сабаби Муборакда ўтган баҳсда дуранг қайд этилганди.
Жамоамизнинг навбатдаги учрашуви 26 октябрь куни Бекобод шаҳрида бўлиб ўтади. Тошкент вилояти дербиси ҳам қизиқарли ўтиши тайин.