Клуб

"Қизалоққа ёрдам берамиз" акцияси

"Олмалиқ" футбол клуби 30 сентябрь куни "Нефтчи" билан ўйин вақтида акция ташкил этади.
"Қизалоққа ёрдам берамиз" акцияси жамоанинг фаол мухлисларидан бири Салоҳиддиннинг қизи Муслима учун ташкил этилади. Ҳурматли мухлислар, мазкур акциядан тўпланган маблағ, ушбу қизалоққа махсус аппарат сотиб олиш ва ўрнатиш учун ишлатилади.
30 сентябрь куни ОКМК спорт мажмуаси кириш эшиклари олдида махсус қутилар ўрнатилади. Ўйлаймизки, жамоамизга бефарқ бўлмаганлар бу хайрли ишда фаол иштирок этадилар!