Клуб

"Обод" мағлуб этилди

Бугун жамоамиз 21-турдан ўрин олган учрашувни ўз майдонида олий лига аутсайдерига қарши ўтказди.
Тошкентнинг "Обод" жамоаси айни дамда 9 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда. Бу жамоага қарши ўйинда керакли натижага эришиш осон кўринганди. Аммо рақиб Олмалиққа шунчаки келмаганлигини бутун ўйин давомида исботлашга ҳаракат қилди. Биринчи таймда юзага келган вазиятлардан фойдаланмаслик жамоамизга қимматга тушиши мумкин эди. Иккинчи таймнинг сўнгги дақиқаларида Дилшод Жўраевнинг узоқ масофадан дарвозани ишғол этиши жамоамизга уч очко туҳфа этди.
Бу баҳсда ҳам жароҳатлар сабаб Акбар Тўраев, Хуршид Ходжаев, Шота Григалашвили, Шоҳназар Норбеков ва Роман Абдуловлар майдонга туша олишмади.
Жамоамизнинг навбатдаги учрашуви 22 сентябрь куни Навоий шаҳрида "Қизилқум"га қарши бўлиб ўтади.