Клуб

"Насаф" билан баҳсда мағлубият

Бугун жамоамиз Қарши шаҳрида 20-турдан ўрин олган учрашувида майдонга тушди.
19-турдан ўрин олган "Локомотив"га қарши баҳс бошқа муддатга қолдирилганлиги боис, жамоамиз 20 кун машғулотлар билан чекланди. Юзага келган танаффус билан бирга таркибда ҳам бир қатор йўқотишлар юзага келди. Сариқ карточкалари 4тага етганлиги боис, Владислав Касминин ва Камолиддин Мурзоев учрашувни ўтказиб юборган бўлса, Акбар Тўраев ўйин арафасида жароҳат олди. 
Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, "Насаф"га қарши баҳсда жароҳатлар эпедимияси давом этди. Ўйиннинг 11-дақиқасида Шота Григалашвили оёғини қайириб олгач, унинг ўрнига Шоҳназар Норбеков майдонга тушди. Қанот ярим ҳимоячиси майдонда бор йўғи 9 дақиқа ҳаракат қилди. 20-дақиқада у ҳам жароҳат олди ва ўз ўрнини Хуршид Мухторовга бўшатиб берди.
Умуман олганда ўйиннинг дастлабки 20 дақиқаси нохушликларга бой бўлди. Жароҳатлар билан бирга рақиб 16-дақиқада дарвозани ишғол этишга ҳам муваффақ бўлди.
Иккинчи таймда жамоамиз ўйинида жонланиш кузатилди. Афсуски, яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишда футболчиларга аниқлик етишмади.

Ўзбекистон чемпионати. 20-тур
“Насаф” (Қарши) – “Олмалиқ” (Олмалиқ) 1:0
Бош ҳакам: Олим Толибжонов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Набижон Рўзимов (Тошкент), Александр Буров (Бухоро)
Захира ҳаками: Исхоқ Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 2.Акмал Шораҳмедов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Дилшод Раҳматуллаев (6.Азизбек Ғаниев, 77), 18.Баҳром Абдураҳимов, 20.Ислом Кенжабоев, 22.Игорь Голбан, 34.Фарруҳ Сайфиев, 45.Бобир Абдухолиқов (77.Жасур Ҳасанов, 67), 69.Драган Черан, 92.Умарбек Эшмуродов. 
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 4.Мақсуд Каримов, 15.Шахбоз Эркинов, 31.Сайдулло Раҳматов, 38.Дониёр Нарзуллаев.
“Олмалиқ”: 99.Низомиддин Зиёвуддинов, 2.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 8.Шота Григалашвили (10.Шохназар Норбеков, 11; 94.Хуршид Мухторов, 20), 11.Виктор Клишин (5.Дилшод Жўраев, 57), 13.Лутфулла Тўраев, 18.Шавкат Муллажанов, 19.Ислом Иномов, 23.Зафар Полвонов, 55.Раҳматилла Бердимуродов, 70.Санжар Рихсибоев, 88.Игорь Йелич.
Захира: 46.Хуршид Хўжаев,  6.Вусол Магеррамов,  21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 44.Азизбек Суюнов,