Клуб

Игорь Шквирин: Футболчиларда ишонч етишмаяпти.

Учрашув якунлангач, меҳмонлар бош мураббийи ўйин борасида ўз фикрларини баён этди.
- Бўлиб ўтган баҳс айнан шу кўринишда ўтишини футболчиларга айтгандик. Бу жамоа асосан стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиши, иложи борича камроқ бурчак тўплари ва аутга олиб келадиган ҳолатларни камайтириш ва стандарт вазиятлар вақтида ҳар бир футболчини индивидуал қўриқлаш юклатилганди. Афсуски, футболчилар бу борада оқсашди. Тезкор гол ҳам айнан стандартдан киритилди. Шу билан бирга Зафар Полвоновнинг бош билан яхши ўйнаши, уни ҳам кўздан қочирмаслик айтиб ўтилганди. Нимаики, огоҳлантирган бўлсак футболчилар шу ҳолатларга бироз эътиборсиз бўлишди. Умуман олганда футболчилар ҳозирча ўз кучига ишонмаяпти. Бир марта жарима майдонига ёриб киришди ва бу пенальтига олиб келди.
Санжар Рашидов дисквалификациядан сўнг яна майдонга қайтди. Унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдизми?
- Санжарнинг имкониятлари бунданда баланд деб ўйлайман. У 3 ўйинда жамоага ёрдам бера олмади. Оралиқ танаффус билан ҳисобласак, бир ярим ой майдонга тушмади. Бугун мана шу нарса ҳам унга ҳалал берди. Ўйлайманки, у тез орада яна ўз ўйинини кўрсата бошлайди.