Клуб

Бугунги рақибимиз "Ахал" Ашхобод

Минск шаҳрида ўқув-машғулотларини ўтказаётган жамоамиз бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Жамоамизнинг бу галги рақиби жорий мавсумда Туркманистон чемпионати пешқадами бўлиб турган Ашхободнинг "Ахал" жамоаси бўлади. Равшан Мередов бош мураббийлигида ашхободликлар бу йилги мавсумни кўтаринки руҳда ўтказишмоқда. Ортда қолган икки давра (Туркманистон чемпионати 9 жамоа иштирокида 4 даврали тизимда ўтказилади) ўйинларидан сўнг улар амалдаги чемпион "Олтин Аср"ни 4 очкога ортда қолдирмоқда. "Ахал" жамоаси ўз тарихида бир мартадан кумуш ва бронза медалларига эга чиққан. Икки марта Туркманистон кубоги соҳиби бўлган.
Мазкур баҳс маҳаллий вақт билан 17:00да бошланади.