Клуб

Виктор Кумиков май ойининг энг яхши мураббийи!

Юртимизда футбол соҳасида фаолият юритадиган Championat.asia сайти май ойи якунларига кўра жамоамиз бош мураббийини энг яхши деб топди.
"Олмалиқ" жамоаси май ойида миллий чемпионатда ўтказилган 4 учрашувда 10 очко тўплади. Шунинг билан бирга жамоа бу ойда ўз дарвозаси дахлсизлигини ҳам сақлаб қолди. Жамоанинг бу натижаларида Виктор Балютович олиб бораётган иш жараёни бош омил бўлаётганлиги айни ҳақиқат.
Жамоамиз устозига йил давомида бу каби эътирофларга кўплаб сазовор бўлишига тилакдошмиз.